Мария Колесниковани сўроқ қилиш бошланди
Олам
−
10 Сентябрь 2020
7315Беларусь Мухолифати Мувофиқлаштириш кенгаши аъзоси Мария Колесникова ҳокимиятни эгаллашга ҳаракатда айбланиб, ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 10 сентябрь куни Минскдаги тергов изоляторида Мария Колесниковани сўроқ қилиш бошланди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
"Соат 10:00 да Мария Колесниковани тергов изоляторида сўроқ қилиш бошланди", дейди собиқ президентликка даъвогар Виктор Бабарико Матбуот хизмати.
Беларусь Тергов қўмитаси Колесникова ҳокимиятни эгаллаб олишга ҳаракатда айбланиб ҳибсга олинганини тасдиқлади.
Маълум қилинишича, Мухолифат Мувофиқлаштириш кенгаш Президиуми аъзоси Максим Знак ва ташкилот штаб-квартирасининг адвокати Илья Салей ҳам ҳибсга олинган. Колесникованинг адвокати Людмила Казакнинг таъкидлашича, ҳимоячи ўзи танлаган эҳтиёт чораси устидан судга шикоят қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Беларусь Мухолифати Мувофиқлаштириш кенгаши Раёсати аъзоси Мария Колесникова Минск марказида ғойиб бўлган эди. Орадан бир кун ўтиб, Беларусь давлат чегара хизмати Мария Колесникова Украина билан чегарада ҳибсга олинганлигини тасдиқлади.
БЕЛТА нашрининг ёзишича, Колесникова Беларусни ноқонуний равишда тарк этишга уринган. Унинг ҳамкасблари - Мувофиқлаштириш кенгашининг Матбуот котиби Антон Родненков ва Кенгаш аъзоси Иван Кравцов тунда чегарани муваффақиятли кесиб ўтган. Айни пайтда улар Украинада.
“Euronews”нинг ёзишича, Мария Колесникова Украина чегарасини кесиб ўтмаган, чунки у Беларусдан мажбуран олиб чиқилмоқчи бўлганида, паспортини йиртиб ташлаган.
Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашченкога кўра, икки мухолифатчи Родненков ва Кравцовнинг мамлакатдан чиқиб кетиши ихтиёрий бўлмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь