Мария Колесникова Украина чегарасида ҳибсга олинди
Олам
−
08 Сентябрь 2020
8963Кеча, 7 сентябрь куни Беларусь Мухолифати Мувофиқлаштириш кенгаши Раёсати аъзоси Мария Колесникова Минск марказида ғойиб бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Мария Колесникова топилди. У Украина чегарасида ҳибсга олингани маълум қилинмоқда. Беларусь давлат чегара хизмати Мария Колесникованинг ҳибсга олинганлигини тасдиқлаган.
БЕЛТА нашрининг ёзишича, Колесникова Беларусни ноқонуний равишда тарк этишга уринган. Унинг ҳамкасблари - Мувофиқлаштириш кенгашининг Матбуот котиби Антон Родненков ва Кенгаш аъзоси Иван Кравцов тунда чегарани муваффақиятли кесиб ўтган. Айни пайтда улар Украинада.
“Euronews”нинг ёзишича, Мария Колесникова Украина чегарасини кесиб ўтмаган, чунки у Беларусдан мажбуран олиб чиқилмоқчи бўлганида, паспортини йиртиб ташлаган.
Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашченкога кўра, икки мухолифатчи Родненков ва Кравцовнинг мамлакатдан чиқиб кетиши ихтиёрий бўлмаган.
“Родненков ва Кравцов Александровка назорат-ўтказиш пункти орқали чегарани кесиб ўтдилар”, дейди вазир ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, кеча соат 10:05 да оддий кийинган ниқобли эркаклар Колесниковани Миллий санъат музейида ҳибсга олиб, микроавтобусда номаълум томонга олиб кетгани айтилган эди. Шундан кейин Кенгашнинг бошқа аъолари Антон Родненков ва Иван Кравцов ҳам ғойиб бўлган. Расмий Минск уларнинг қаерда экани билан боғлиқ саволларга елка қисиб келаётган эди.
LiveБарчаси