Минскда мухолифат вакили Мария Колесникова ғойиб бўлди

Олам 6298
image

Беларусь Мухолифати Мувофиқлаштириш кенгаши Раёсати аъзоси Мария Колесникова бугун, 7 сентябрь куни Минск марказида ғойиб бўлди. Тахминан 10:05 да оддий кийинган ниқобли эркаклар Колесниковани Миллий санъат музейида ҳибсга олган. У микроавтобусга ўтирган ва номаълум томонга олиб кетилган. Бу ҳақда “Интерфакс” ёзмоқда

Ушбу ҳодисага гувоҳлик қилган аёл воқеани телефон камерасида тасвирга олишга қўрққанини айтади. “Колесникованинг телефони ўчирилмаган, аммо у қўнғироқларга жавоб бермаяпти”, дейди гувоҳ. 

Мувофиқлаштириш кенгашининг Матбуот котиби Антон Родненковнинг айтишича, Колесникова иш билан шаҳар марказида бўлган. Соат 11:00 да Родненковнинг телефони ишламай қолган. 

"Мария ва Антон қаердаликларини билмайман ва улар билан боғлана олмаяпман”, дейди Мувофиқлаштириш кенгаши Президиуми аъзоси Максим Знак. 

Кенгаш Президиуми аъзоси, собиқ дипломат Павел Латушконинг айтишича, Кенгаш Колесникова ҳибсга олингани тўғрисида маълумот олган. Унинг фикрича, бу унинг Кенгашдаги фаолияти билан боғлиқ. 

"Антон Родненков ва Иван Кравцов ҳам алоқага чиқмаяпти. Улар қаерда ва нима бўлгани номаълум. Биз фақат тахмин қилишимиз мумкин. Аммо ҳокимият Кенгаш ишига имкон қадар тўсқинлик қилиш учун ҳамма нарсани қилаётгани аниқ”, дейди Латушко. 

Аввалроқ, Мухолифат Мувофиқлаштириш кенгашининг ташкил этилиши муносабати билан жиноий иш қўзғатилган эди. Ушбу иш бўйича кенгаш вакиллари сўроқ қилиш учун чақирилган. Ҳибсга олинганларга қарамай, Кенгаш ўз фаолиятини давом эттирди.

Ўтган якшанба куни,  Минскдаги оммавий норозиликлар куни,  кенгашнинг яна бир аъзоси Андрей Ёгоров ҳибсга олинган. 

Ўтган якшанба куни, Минскда ўтган оммавий норозиликларда Кенгашнинг яна бир аъзоси Андрей Егоров ҳам ҳибсга олинган. 

Душанба куни эрталаб Беларусь Ички ишлар вазирлиги 42 аҳоли пунктида оммавий намойишлар бўлиб ўтгани, уларда 31 мингга яқин одам қатнашгани ва 633 нафар ҳуқуқбузар ҳибсга олинганини маълум қилди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 158
Рейтинг: 2.9
t
×