Минскда намойишчилар Лукашенконинг қароргоҳига тўпланди

Олам 10853
image

Беларусда жорий йилнинг 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловии натижаларига қарши намойишлар давом этмоқда. 

Бугун, 6 сентябрь куни яна мухолифат тарафдорлари Минск кўчаларига чиқди. Намойиш иштирокчилари дастлаб Мустақиллик майдонига йиғилдилар, сўнг уларнинг бир қисми Президент Лукашенконинг қароргоҳи томон йўл олдилар. 

ОАВнинг таъкидлашича, сарой, пойтахтдаги бошқа муҳим объектлар сингари, олдиндан ҳимоя остига олинган: ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бўлажак акция ҳақида маълумотга эга эдилар. 

Полиция амалдаги давлат раҳбарининг сиёсатига қарши шиорлар билан чиққан баъзи намойишчиларни ҳибсга олди. Шунингдек, намойишларни тўхтатиш учун полиция кўзни ачиштирувчи газдан фойдаланган. 

Норозилик акциялари Минск билан бирга Беларуснинг бошқа йирик шаҳарларида, хусусан, Гроднода ўтказилади. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 433
Рейтинг: 3
t
×