Мария Колесниковага айблов эълон қилинди
Олам
−
16 Сентябрь 2020
6732Аввалроқ, Беларусь Мухолифати Мувофиқлаштириш кенгаши аъзоси Мария Колесникова ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик. Уни Минскдаги тергов изоляторида сўроқ қилиш бошланганди.
Бугун, 16 сентябрь куни Мария Колесникова расман оммавий равишда давлат ҳокимиятини эгаллашга чорлаш, Беларусда конституциявий тузимни куч билан ўзгартиришга уринишда айбланди. Бу ҳақда Беларусь Тергов қўмитаси маълум қилди.
Колесниковага нисбатан Жиноят кодексининг 361-моддаси 3-қисми (Оммавий ахборот воситалари ва Интернетдан фойдаланган ҳолда Беларусь Республикасининг миллий хавфсизлигига зарар этказишга қаратилган ҳаракатларга чақириш) билан айблов эълон қилинган. У ҳибсда сақланяпти, тергов давом эттириляпти.
Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахс 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Беларусь Мухолифати Мувофиқлаштириш кенгаши Раёсати аъзоси Мария Колесникова Минск марказида ғойиб бўлган эди. Орадан бир кун ўтиб, Беларусь давлат чегара хизмати Мария Колесникова Украина билан чегарада ҳибсга олинганлигини тасдиқлаганди.
Мувофиқлаштириш кенгашининг бошқа бир аъзоси Максим Знак ва штаб юристи Илья Салей ҳам ҳокимиятни эгаллашга чақириш айблови билан ҳибсга олинган.
Маълумот учун, бугун, 16 сентябрь куни Беларусь Президенти Александр Лукашенко Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгуни қабул қилди. Шойгу билан учрашувда Лукашенко Россия Президенти Владимир Путиндан замонавий қуроллар сўраганини айтиб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь