Лукашенко Путиндан Беларусни қуроллантиришни сўради
Олам
−
16 Сентябрь 2020
8771Беларусь Президенти Александр Лукашенко Россия Президенти Владимир Путиндан ўз қўшинини замонавий қуроллар билан қуроллантиришда ёрдам сўради. Бу ҳақда Александр Лукашенко РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашув вақтида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда БелТА.
“Мен Россия Президентидан қуролларнинг бир нечта туридан ҳам сўрадим. Сиз келсангиз, Иттифоқчи давлат доирасида қаерда, нимани мустаҳкамлаш кераклигини кўриб чиқамиз, дедим. Қўрқишнинг кераги йўқ, биз бунга тайёрмиз”, деган Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги воқеалар беларусларнинг ҳам, русларнинг ҳам манфаатларини мардонаворроқ ҳимоя қилиш кераклигини кўрсатди.
Лукашенко Беларусь кучсизланди, бардош беролмайди, Россия четга чиқади деб ўйлаётганлар бўлса, бу аҳмоқлар фикри деб ҳисобламоқда.
“Биз фақатгина Беларусда эмас, чегараларимиз атрофидаги вазиятни ҳам назорат қила оладиган ҳолатдамиз. Сиз Брестдан Владивостоккача бўлган умумий Ватанимизни мудофаа қилиш борасида бизнинг имкониятимизга шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади”, дея ишонтирган Лукашенко.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Лукашенко ва Путин Сочида учрашди. Учрашувда Россия Беларусга 1,5 млрд доллар қарз беришига келишилди.