Путин ва Лукашенко музокараларни бошлади

Олам 2800
image

Россия Президенти Владимир Путин ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко ўртасида Сочида музокаралар старт олди. Бу ҳақда Россия раҳбарининг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Лукашенко бугун, 14 сентябрь куни Москва вақти билан соат 11:00 да Сочига етиб борган. Бу Беларусь Президентининг 9 августдаги сайловлардан кейинги биринчи чет эл сафари. 

Сочидаги музокараларда Россия-Беларусь стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий масалалари муҳокама қилинмоқда. Савдо-иқтисодий, энергетика, маданий-гуманитар соҳаларда йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга эътибор қаратилмоқда. 

Учрашув якунлари бўйича ҳеч қандай ҳужжат имзоланмайди. Президентлар музокаралари яккама-якка тартибда ўтказилмоқда.

Рушанабону Султонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 82
Рейтинг: 2.9
t
×