Путин ва Лукашенко яккама-якка учрашади
Олам
−
14 Сентябрь 2020
4556Аввал хабар берганимиздек, бугун, 14 сентябрь куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Россия Федерацияси Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Сочига келмоқда.
Лукашенко ўтирган самолёт Сочи аэропортига келиб қўнди.
Икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги музокаралар Сочида якка тартибда бўлиб ўтади. Бу ҳақда БелТА ахборот агентлиги хабар берди.
Унга кўра, раҳбарлар турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини, иттифоқ муносабатларининг кун тартибида турган масалаларини муҳокама қиладилар. Шунингдек, улар халқаро муаммолар ва минтақадаги вазиятни, юзага келаётган янги муаммоларга биргаликда ечим топиш масалаларини кўриб чиқадилар.
Бу Лукашенконинг президентлик сайловларидан кейин биринчи хорижий ташрифи саналади. Россия эса биринчилардан бўлиб бир қатор Ғарб давлатларидан фарқли ўлароқ, қўшни давлатдаги овоз бериш натижаларини қонуний деб тан олди.
Музокаралар вақтида Беларуснинг Россия олдидаги давлат қарзи ҳам муҳокама қилинади.