Путин Лукашенко билан қаерда учрашиши маълум бўлди

Олам

image

Россия ва Беларусь Президентларининг учрашуви қаерда ўтказилиши маълум қилинди. Владимир Путин ва Александр Лукашенко жорий йилнинг 14 сентябрь куни Сочида учрашади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди. 

Президентлар учрашувида икки томонлама муносабатлар ва стратегик шерикликни ривожлантиришнинг асосий масалалари муҳокама қилинади.

“Савдо-иқтисодий, энергетика, маданий-гуманитар соҳаларда йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга, шунингдек, Иттифоқ давлатлари доирасидаги интеграцион жараёнларни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган", дея қўшимча қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Лукашенко ва Путин Москвада учрашиши тахмин қилинаётганди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Президентлар музокаралар вақтида Беларуснинг Россия олдидаги давлат қарзини ҳам муҳокама қилади.

Кремль вакилининг сўзларига кўра, Беларуснинг РФ олдидаги қарзи қайта молиялаштирилиши мумкин.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Путин Лукашенко

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made