Лукашенко Россияга учиб кетди
Олам
−
14 Сентябрь 2020 8176 1 дақиқа
Бугун, 14 сентябрь куни Беларусь Президенти Александр Лукашенко амалий ташриф билан Россияга учиб кетди. У ерда Лукашенко Россия Президенти Владимир Путин билан учрашади. Бу Беларусь раҳбарининг сайловлардан кейин бошланган норозилик намойишларидан буён биринчи хорижий сафари ҳисобланади.
Маълумот учун, Владимир Путин ва Александр Лукашенко Сочида учрашади.
Президентлар учрашувида икки томонлама муносабатлар ва стратегик шерикликни ривожлантиришнинг асосий масалалари муҳокама қилинади.
Музокаралар вақтида Беларуснинг Россия олдидаги давлат қарзи ҳам муҳокама қилинади.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль