Россия Беларусга 1,5 млрд доллар қарз беради – Путин

Олам

image

Россия Беларусга 1,5 млрд доллар миқдорида давлат қарзи ажратади. Бу ҳақда РФ Президенти Владимир Путин Беларусь раҳбари Александр Лукашенко билан учрашувда маълум қилди, дея хабар берди ТАСС.

У РФ Бош вазири Михаил Мишустин аввалроқ Минскда икки давлат муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича муваффақиятли музокаралар ўтказганини қўшимча қилди.

“Биз Россия Беларусга ҳозиргидек қийин вазиятда 1,5 млрд доллар миқдорида давлат қарзи ажратишга келишиб олдик ва буни бажарамиз. Ҳозир билишимча бизнинг Молия вазирларимиз бу борада профессионал даражада иш олиб боряпти”, деган Путин.

Путин кредит ажратилиши Беларусь молия бозорига ижобий таъсир қилишига умид қиляпти.

“Россия Беларусга бераётган кредитни тасодифан эслатмадим. Умид қиламанки, бу тегишлича молия бозорларига ҳам таъсир қилади”, деган Россия раҳбари.

Лукашенко август ойи охирида Беларусь РФ билан мамлакатнинг давлат қарзини 1 млрд долларга қайта молиялаштириш бўйича музокара ўтказишини маълум қилганди. РФ Молия вазири Антон Силуанов молия идоралари қарз шарти ва миқдори устида иш олиб бораётганини очиқлаганди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 сентябрь куни Лукашенко ва Путин Сочида музокаралар ўтказяпти. Уларнинг музокаралари яккама-якка учрашувдан бошланди.


Мақола муаллифи

Теглар

қарз Владимир Путин Россия-Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг