Малака тоифасини оширган тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўланади
Жамият
−
11 Октябрь 2023
5969Ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оширилган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкин.
"Шунингдек, навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, ундан ўта олмаган ходимларнинг малака тоифаси туширилмайди", дейилади вазирликнинг бу ҳақдаги маълумотида.
Даволаш-профилактика ташкилотлари раҳбарлари навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин шифокор ва фармацевтларни аттестациядан ўтиши лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши зарур.
Бундан ташқари, раҳбарият томонидан ходим тиббиёт ва фармацевтика ходимлари аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништирилиши ҳамда аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг малака ошириши ташкил этилиши лозим.
LiveБарчаси