Бўзатов ва Тахтакўпирга бориб ишлаган шифокорларга ҳам 200 фоизгача устама берилади
Жамият
−
12:55 615 1 дақиқа
Мўйноққа бориб ишлаётган шифокорларга тўланаётган 200 фоизгача ойлик устама 1 январдан Бўзатов ва Тахтакўпирда ҳам жорий этилади. Бу ҳақда бугун, 19 сентябрь куни Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда юқори технологик тиббий хизматларнинг кўлами ҳам кенгаймоқда. Нукусдаги марказий шифохонада жигар ва буйрак трансплантацияси амалга оширилмоқда. Оролбўйи болалар шифохонасида 150 турдаги юқори технологик тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Шу йил бош мия, юрак ва пластик жарроҳлик каби мураккаб йўналишларда 1,5 мингта операция ўтказилган.
Ҳудудда тиббий суғурта механизми жорий этилган. Тиббиёт муассасаларига 10 миллион долларлик жиҳозлар олиб берилган.
Ўзбекистонда биринчи марта хусусий шериклик асосида ташкил қилинган Нукус тиббиёт илмий академияси соҳа ходимлари билимини баҳолаш ва малакасини оширишда методик марказ бўлади.
Тиббиёт академияси, Болалар клиникаси, Онкология маркази ҳамда янги ташкил этиладиган кўп тармоқли шифохонани яхлит тизимга бирлаштириб, Университет тиббий кластери ташкил қилинади.
Мўйноққа бориб ишлаётган шифокорларга тўланаётган 200 фоизгача ойлик устама 1 январдан Бўзатов ва Тахтакўпирда ҳам жорий этилади.
Live
Барчаси