Айрим шифокорларга 50 млн сўм рағбат пули ва 4,5 млн сўм устама тўланади

Local

−

image

Келгуси йилдан Ўзбекистонда олис ҳудудларда ишлайдиган барча шифокорларнинг ойлик қўшимча устамаси 2 миллион сўмдан 4,5 миллион сўмга оширилади. Бу ҳақда бугун, 27 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Кўксарой қароргоҳида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашувида маълум қилинди.

Давлат раҳбари шифокор меҳнатининг қадри ҳақида сўз юритиб, маърифатпарвар аллома Абдурауф Фитратнинг “Инсонга хизмат қилган ҳар бир соҳа муқаддас, аммо инсон соғлиғига хизмат қилган соҳа – улуғроқдир” деган сўзларини эслаган. 

Тизимда камида 15 йил ишлаган ходимларнинг ипотека кредитининг бир қисмини қоплаш учун 50 миллиард сўм ажратилди. Шу имконият орқали келаси йил 1 минг нафар тиббиёт ходими янги уйга кўчиб ўтади. 

Бу имконият ёш кадрлар учун ҳам жорий қилинади: ҳар йили 500 нафар ёш тиббиёт ходимининг ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади. 

Келгуси йилдан олис ҳудудларда ишлайдиган барча шифокорларнинг ойлик қўшимча устамаси 2 миллион сўмдан 4,5 миллион сўмга оширилади. Бундай ҳудудга ишга кирган шифокорга 50 миллион сўм бир марталик рағбат пули ҳам берилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends