Макрон: “Франция Ҳукуматининг Муҳаммад пайғамбар карикатурасига алоқаси йўқ”
Олам
−
31 Октябрь 2020
52739Франция Ҳукумати 2015 йилда ҳафталик “Charlie Hebdo” ҳажвий журналида пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураси эълон қилинишига алоқадор эмас. Бу ҳақда мамлакат Президенти Эммануэль Макрон “Al Jazeera” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Бу расмлар нашр томонидан мустақил эълон қилинган, Франция Ҳукуматининг бунга алоқаси йўқ. Француз ҳукмрон доиралари бу билан ҳеч қанақасига алоқадор эмас, бу Ҳукумат лойиҳаси эмас”, дея Макроннинг сўзларини келтирган телеканал.
Франция президенти пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураси бўйича мусулмонлар жамиятининг ғазабини тушунишини ва бундай ҳақоратга қарши эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, Макрон ислом оламидаги антифранцуз намойишлари унинг икки ҳафта олдин Конфлан-Сент-Онорин коммунасидаги терактдан кейин берган баёноти нотўғри талқин қилиниши билан боғлиқ деб ҳисоблаяпти.
“Одамлар мени бу расмларни қўллаб-қувватлаяпти деб тушунди, аммо бундай эмас”, деган Макрон.
Билдирилишича, Конфлан-Сент-Онорин коммунасидаги мудҳиш қотилликдан кейин Макрон француз Ҳукумати радикал ғоялар ва улар томонидан тузилган ассоциацияга қарши кураш бошлашини билдирган. Франция етакчиси интервьюсида экстремистик кучлар Исломни нотўғри талқин қилади ва бундан энг аввал мусулмонларнинг ўзи зарар кўради.
Таъкидлаш жоизки, кеча, 30 октябрь куни Осиё, Африка ва Яқин Шарқдаги қатор давлатларда оммавий намойишлар ўтказилди. Улар Францияда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураси эълон қилинишини қоралади. Улар Исломни ҳимояловчи шоирлар билан норозилик билдириб, Франция Президенти Эммануэль Макронни “Аллоҳнинг душмани” деб аташди. Қатор жойларда Франция байроғини ёқиб, Макронинг суратини йиртиб, оёқости қилишган.
Маълумот учун, 29 октябрь куни Ницца шаҳридаги Нотр-Дам номли маҳаллий черков ёнида пичоқ билан қуролланган киши одамларга ҳужум қилди. Оқибатда уч киши қурбон бўлди. Улар орасида черков руҳонийси ҳам бор. Қурол билан тажовуз қилган шахс қўлга олинган.
Бундан ташқари, бугун Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида маҳаллий аҳоли Франция консуллиги қўриқчисига пичоқ билан ҳужум қилган. Полиция ҳужум қилган шахсни жиноят жойида ҳибсга олган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрь куни Париж яқинидаги Конфлан-Сент-Онорин комуннасида тарих фани ўқитувчининг ўлдирилиши ортидан янада совуқлашди. Ўқитувчи дарсда ўқувчиларга буюк пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг "Charlie Hebdo" журналида чоп этилган карикатурасини кўрсатади. Чеченистонда туғилган 18 ёшли Абдулак Анзоров ўқитувчи Самюэль Патига пичоқ билан ҳужум қилиб, уни ўлдиради. Орадан кўп ўтмай, полиция қотилни отиб ташлайди. Ушбу воқеа Макроннинг Ислом оламига қарши баёнотлар билан чиқиши ва мамлакатда сўз эркинлигини қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди.
LiveБарчаси