“Ғазаб ва қайғуингизга шерикмиз”. Путин Макронга таъзия билдирди
Олам
−
29 Октябрь 2020
49626Москва терроризмга қарши курашда Париж ва бошқа хорижий шериклар билан энг яқин ҳамкорликка тайёр. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг француз ҳамкасби Эммануэль Макронга йўллаган телеграммасида айтилган.
У "Франциядаги терактларнинг аянчли оқибатлари муносабати билан" Франция раҳбарига ҳамдардлик билдирди.
"Айниқса, Черков деворларида содир этилган шафқатсиз ва жирканч жиноят фавқулодда ғазаблантиради. Биз яна бир бор аминмизки, инсон ахлоқи тушунчаси террорчиларга мутлақо бегона. Халқаро терроризмга қарши кураш бутун дунё ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини ҳақиқий маънода бирлаштиришини талаб қилади", дейилади телеграммада.
Кремль хабарида таъкидланишича, давлат раҳбари Россия томони француз ва бошқа хорижий шериклар билан аксилтеррор фаолиятининг барча соҳаларида энг яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирган.
Қайд этилишича, Путин шунингдек, руслар Франция халқининг ғазаби ва қайғусига шерик бўлишларини таъкидлаб, қурбонларнинг оилалари ва дўстларига энг самимий ҳамдардлик сўзларини этказишди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 октябрь куни Ницца шаҳридаги Нотр-Дам номли маҳаллий собор ёнида пичоқ билан қуролланган киши одамларга ҳужум қилди. Оқибатда уч киши қурбон бўлди. Улар орасида черков руҳонийси ҳам бор. Қурол билан тажовуз қилган шахс қўлга олинган.
Воқеани текширишга Франциянинг Миллий аксилтеррор прокуратураси жалб қилинди. Ницца ҳужумидан икки соат ўтгач, яна бир тажовузкор Авиньон коммунасида кўчадан ўтаётганларни пичоқ билан қўрқитди ва полиция патрулига ҳужум қилмоқчи бўлди. Шу пайтда қуролланган шахс полиция томонидан отиб ўлдирилди.
Бундан ташқари, бугун Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида маҳаллий аҳоли Франция консуллиги қўриқчисига пичоқ билан ҳужум қилган. Полиция ҳужум қилган шахсни жиноят жойида ҳибсга олган.