Францияда яна ҳужум. Уч киши ҳалок бўлди
Олам
−
29 Октябрь 2020
22881Франциянинг Ницца шаҳри марказида Нотр-Дам черкови яқинида пичоқ билан қуролланган номаълум шахс одамларга ҳужум қилди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BFMTV полиция маълумотларига асосланиб хабар берди.
Ницца мери Кристиан Эстрози Twitter’да ҳужумчининг ҳибсга олингани ҳақида хабар қолдирди ва тезкор ҳаракатлари учун полиция ходимларига миннатдорлик билдирди.
Мамлакат Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен вазирлик ҳузурида ушбу воқеа билан боғлиқ ҳолда инқирозга қарши штаб ташкил этилганини маълум қилди. Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Бош вазир Жан Кастекс зудлик билан воқеа жойига йўл олди, деб хабар берди “France Info” радиоси.
Ҳужумни текширишда прокуратура Терроризм бўлими ҳам иштирок этади.
Ҳужум маҳаллий вақт билан 09:00 да содир бўлди. Ҳужумчи воқеадан 10 дақиқа ўтиб ҳибсга олинган. Жиноятчининг шахси ва унинг у ҳужумни қандай амалга оширгани ҳақида батафсил маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрь куни Париж яқинидаги Конфлан-Сент-Онорин комуннасида тарих фани ўқитувчининг ўлдирилиши ортидан янада совуқлашди. Ўқитувчи дарсда ўқувчиларга буюк пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг "Charlie Hebdo" журналида чоп этилган карикатурасини кўрсатади. Чеченистонда туғилган 18 ёшли Абдулак Анзоров ўқитувчи Самюэль Патига пичоқ билан ҳужум қилиб, уни ўлдиради. Орадан кўп ўтмай, полиция қотилни отиб ташлайди. Ушбу воқеа Макроннинг Ислом оламига қарши баёнотлар билан чиқиши ва мамлакатда сўз эркинлигини қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди.