Магистратурага қўшимча қабул учун рухсат берилди

Жамият

image

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Билдирилишича, талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди.

Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлардан бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2024/2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2024 йил 1 декабрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ магистратура

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг