Мадримов камарли бўлган турнир марказий жангида Жошуа ғалаба қозонди
Спорт
−
09 Март
7082Кеча, 8 март оқшомида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳридаги “Kingdom Arena” мажмуасида профессионал бокс мусобақаси бўлиб ўтди. Марказий жангда британиялик Энтони Жошуа камерунлик Франсис Нганнуга қарши рингга кўтарилди.
Ҳамма узоқ кутган тўқнашувда Жошуа иккинчи раунддаёқ Нганнуни чуқур нокаутга учратди. Иккала спортчи ҳам ушбу олти дақиқага ҳам етиб бормаган жангдан 20 миллион доллардан ишлаб олди.
Шундай қилиб, 31 ёшли Жошуа фаолиятидаги 28-ғалабасини тантана қилди. У шу пайтга қадар профрингда 3 марта мағлубиятга учраган. 37 ёшли Франсис Нганну эса профрингдаги иккинчи жангида ҳам имкониятни бой берди. Ўтган йили боксдаги дебютида яна бир британиялик чарм қўлқоп устаси Тайсон Фюрига мағлуб бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов WBA йўналишида жаҳон чемпиони бўлгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь