Исроил Мадримов профессионал бокснинг WBA йўналишида жаҳон чемпиони бўлди

Sport

image

Кеча, 8 март куни супер ярим ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун россиялик Магомед Қурбоновга қарши жанг қилди.

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридаги "Kingdom Arena" мажмуасида ташкил этилган бокс оқшомида Исроил Мадримов рақибини техник нокаутга учратди. 12 раундга белгиланган жангнинг 5 раундида ўзбекистонлик боксчининг кетма-кет зарбаларидан сўнг рефери баҳсни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.

Исроил Мадримов чемпионлик камарини қўлга киритди. Бу унинг фаолиятидаги 10-жангида 9-ғалабаси бўлди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends