Мадиёр Саидраҳимов ишончли ғалабага эришди
Спорт
−
29 Октябрь 2021
2856Бугун, 27 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг бешинчи кунги баҳслари давом этмоқда.
92 кг вазн тоифасида Мадиёр Саидрахимов ўз иштирокини бошлади. У болгариялик Владислав Смиагликовга қарши рингга кўтарилди ва ишончли тарзда ғалаба қозонди. Кейинги босқичда Саидраҳимов қозоғистонлик Айбек Оралбайга қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада 54 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров мезбонлар вакили Тамир Галановга қарши рингга кўтарилди ва ғалабага эришди. Зоиров кейинги босқичда япониялик Томоя Цубоига қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 6 ноябрига қадар давом этади.
LiveБарчаси