Мадиёр Саидраҳимов ишончли ғалабага эришди
Sport
−
29 October 2021 4959 1 minute
Бугун, 27 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг бешинчи кунги баҳслари давом этмоқда.
92 кг вазн тоифасида Мадиёр Саидрахимов ўз иштирокини бошлади. У болгариялик Владислав Смиагликовга қарши рингга кўтарилди ва ишончли тарзда ғалаба қозонди. Кейинги босқичда Саидраҳимов қозоғистонлик Айбек Оралбайга қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада 54 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров мезбонлар вакили Тамир Галановга қарши рингга кўтарилди ва ғалабага эришди. Зоиров кейинги босқичда япониялик Томоя Цубоига қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 6 ноябрига қадар давом этади.
Live
AllIsroil droni G'azoda avtomobilga zarba berdi
13 September