Бокс бўйича ЖЧ: Шаҳобиддин Зоиров ғалаба билан бошлади
Спорт
−
29 Октябрь 2021
6222Бугун, 27 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг бешинчи кунги баҳсларига старт берилди.
Мусобақада 54 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров мезбонлар вакили Тамир Галановга қарши рингга кўтарилди ва ғалабага эришди. Зоиров кейинги босқичда япониялик Томоя Цубоига қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 октябрь куни Асадхўжа Мўйдинхўжаев (67 кг) Фаластин вакили Аҳмед Харара билан “ҳисоб-китоб” қилди. Мўйдинхўжаев кейинги босқичда япониялик Севонрет Оказавага қарши рингга кўтарилади. Фарғоналик боксчи илк жангида ирландиялик Брендан Маккиверни мағлуб этган.
Маълумот учун, дунё биринчилиги жорий йилнинг 6 ноябрига қадар давом этади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15