Лукашенко Беларусь Сурияга қўшин юбораётганини ёлғонга чиқарди

Олам

image

Беларусь Республикаси фуқароси Александр Лукашенко Россия ҳукумати Беларусь ҳарбийларини Сурияга жўнатишни маъқуллагани ҳақидаги хабардан ҳайратда қолиб, бу маълумотни сохта деб атади. Бу ҳақда Лукашенко бугун, 8 февраль куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилган, деб хабар берди БелТА.

“Кеча Россия ҳукумати ҳарбийларимизни Сурияга юборишга қарор қилгани ҳақида яна бир сохта хабар тарқалди. Мен учун бу янгилик бўлди. Амалдаги қонунларга кўра, бу Президентсиз имкони йўқ эканини тушунасиз. Лекин мен у ерга ҳеч кимни юбормадим. Муҳокама қилинган ягона нарса, бу узоқ вақтдан бери давом этмоқда, Сурияда шифокорларга ёрдам беришимизни сўрашди. Агар бизнинг шифокорларимиз, биринчи навбатда, ҳарбийлар орасидан кимдир боришни истаса, улар кетади, лекин ҳозир эмас. Чунки ўзимизда муаммолар талайгина. Етмаганига пандемия ҳам тугамади. Шунинг учун бу вазиятда биз шифокор билан ҳам сурияликларга ёрдам бера олмаймиз”, дейди давлат раҳбари.

Лукашенко Беларуснинг Сурияга қўшин юбориш ниятида эмаслигига ишонтирди. У бу масала Россия қўлловига эришиш учун муҳокама қилинганини таъкидлади.

“У ерда ишимиз йўқ. Яна бир бор таъкидлайман: биз ёрдам керак бўлса, берамиз. Фақат ихтиёрий асосда. Шифохоналаримиздаги кескинлик пасайганидан кейингина. Йўқ, улар “Россия ҳукумати қарор қабул қилди”, деб шов-шув кўтара бошлайди. Биз Россия ҳукумати билан Россия бизни қўллаб-қувватлаши учун у ерга одам юборамизми, деб муҳокама қилдик. Шифохона бўлса, руслар билан ишлаганимиз маъқул, уларда катта тажриба бор. Ҳамма масала шу”, деган Лукашенко.

Аввалроқ, Россия ҳукумати Беларусь ҳарбийларини Сурияга юборишни маъқуллагани ҳақида хабар берган эдик. Беларусь ҳарбийлари Суриядаги рус базасида шифокорларга ёрдам бериши кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг