Айтамиз ҳам, қайтамиз ҳам. Лукашенко Россия бошчилигида Сурияга қўшин киритади 

Олам

image

Россия ҳукумати Беларусь билан Сурияда 200 кишигача бўлган Беларусь ҳарбий контингентини жойлаштириш бўйича муддатсиз келишув лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинган.  

Шартнома лойиҳасида қайд этилишича, Беларусь контингенти жанговар зонадан ташқарида гуманитар тадбирларда иштирок этади, у Россия авиация гуруҳи жойлашган жойда — Хмеймим авиабазасида жойлаштирилади. 

Беларусь гуруҳининг вазифалари ва таркиби Беларусь ҳукумати томонидан Россия билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Ҳарбийлар Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг Урушаётган томонларни яраштириш марказига бўйсунади, аммо Беларусь Мудофаа вазирлиги қўмондонлиги остида қолади. 

Россия Беларусь ҳарбийларини озиқ-овқат, транспорт, кийим-кечак, техник ва материал воситалар, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ўқ-дорилар билан “бепул” таъминлайди, шунингдек, уларни ўқитади ва ҳаётига хавф туғилган тақдирда Суриядан эвакуация қилинишини ташкил қилади. 

Маълумот ўрнида, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко бундан бир неча йиллар олдин беларуслик аскарларни Сурияга жўнатмаслигини, мамлакат Конституцияси бунга йўл қўймаслигини айтган. 

“Сурияга, эронликлар, америкаликлар, турклар ва руслар ўртасига кириш ниятим йўқ. Мен бу ҳақда гапиришдан ҳам қўрқаман”, деган у 2019 йилда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Путин Лукашенко

Баҳолаганлар

373

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг