Лавров Ўзбекистонга келяпти. У Мирзиёев қабулида бўлади

Олам

image

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2020 йил 12-13 январь кунлари Ўзбекистон келади. Бу ҳақда Россия ТИВ вакили Мария Захарова маълум қилмоқда.  

"Келгуси йилнинг 2020 йил 12-13 январь кунлари Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон Республикасига ташриф буюради. Вазирни Ўзбекистон Республикаси Президенти қабул қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири билан музокаралар олиб борилади", дейди Захарова.

Қайд этилишича, Лавров жорий йилнинг 9 декабр куни очилган МГИМОнинг Тошкент филиали ўқитувчилари ва талабалари билан ҳам учрашади. 

Режалаштирилган учрашувлар давомида томонлар икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг барча жиҳатларини кўриб чиқадилар. 

"Россия Президентининг ўтган йил 18 октябрь куни Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, 2020 йилга режалаштирилган тадбирларни энг юқори даражага тайёрлашга алоҳида эътибор берилади",  дейди Захарова. 

Ташриф доирасида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг февраль ойида Россияга бориши ҳақида хабар берган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Лавров

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг