Шавкат Мирзиёев февралда Россияга боради
Жамият
−
26 Декабрь 2019
6614Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг февраль ойида Россия Федерациясига ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Қайд этилишича, Президентнинг ташрифи 5 февраль кунига мўлжалланмоқда.
“Биз бунга тайёргарлик кўрмоқдамиз: Россия томони ҳам, Ўзбекистон томони ҳам тайёрланмоқда. Шахсан Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга катта аҳамият беради.
Бизда айланманинг мисли кўрилмаган ўсиши бор. Ўзбекистон ва Россия Президентлар ўртасидаги сиёсий мулоқот мустаҳкамланмоқда”, деган Илҳом Неъматов.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Иккинчи Жаҳон уруши якунланганининг 75 йиллиги муносабати билан 2020 йил май ойида бўлиб ўтадиган маросимга таклиф этган эди.