Лавров ШҲТ давлатларини доллардан юз ўгиришга чақирди

Жамият

image

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг (ШҲТ) ҳар бир давлати доллардан воз кечиш тўғрисида ўзи қарор қилиши керак, аммо суиистеъмол қилиш эҳтимоли нуқтаи назаридан ушбу валютанинг ишончсизлиги ҳақида етарлича фактлар мавжуд. Бу ҳақда бугун, 29 июль куни журналистларга Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ТИВК) йиғилиши якунлари бўйича маълум қилди.

“Ҳар бир ШҲТ давлати, суиистеъмол қилиш эҳтимоли нуқтаи назаридан ушбу валютанинг мутлақ ишончсизлигини ҳисобга олган ҳолда, долларга таяниш қанчалик қулай эканлигини ўзи ҳал қилиши керак. Америкаликлар буни бир неча давлатларга нисбатан бир неча бор қўллашган, шунинг учун ишончим комилки, ШҲТ мамлакатлари вазиятни баҳолайдиган, хулосалар чиқарадиган ва ўз манфаатларини англаган ҳолда амалий қадамлар қўядиган ўз таҳлилий тузилмаларига эга”, деган у ШҲТ мамлакатлари доллардан воз кечиши истиқболлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Лавровнинг таъкидлашича, Вазирлар кенгашининг йиғилиши якунида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари учун “ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтиришга ўтиш бўйича йўл харитаси” келишилган.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) доимий фаолият кўрсатувчи минтақавий халқаро бирлашма бўлиб, 2001 йил 15 июнь куни Шанхайда ташкил этилган. ШҲТга Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзодир. Бу йил ташкилотга раислик Ўзбекистонга ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Лавров

Баҳолаганлар

497

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг