Кўчирмакашлик қилган сода корхонасига чора кўрилди
3-саҳифа
−
18 Сентябрь
4261Наманган вилоятида Россияда ишлаб чиқарилган соданинг қадоғидан кўчирма қилган “Mustang lider free” МЧЖга нисбатан таъсир чораси кўрилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Башкирская содовая компания” (Россия) АЖнинг истеъмолчиларни чалғитиш ва инсофсиз рақобатга йўл қўйилаётган қонунбузилиши бўйича қилган мурожаати ўрганиб чиқилган.
Мазкур ўтказилган ўрганишлар давомида, “Mustang lider free” МЧЖ томонидан “Пишевая сода” истеъмол содаси маҳсулотини қадоқланишида аввал фуқаролик муомаласига киритилган “Башкирская содовая компания” АЖнинг “Сода пишевая” маҳсулотининг қадоқланиши, ташқи безатилиши ва шакли, ўрови ҳамда ранглар уйғунлигини такрорлаш ҳамда истеъмол содасини ишлаб чиқариш усули ва келиб чиқиши бўйича истеъмолчиларни чалғитишга олиб келиши орқали инсофсиз рақобатга йўл қўйилганлик ҳолатлари аниқланган.
Билдирилишича, юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан корхонага нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилган.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кўчирмакашлик қилган чой корхонаси жаримага тортилган эди.
LiveБарчаси