Кремль Путин Геленжикдаги кошонага боргани ҳақидаги миш-мишга муносабат билдирди
Олам
−
01 Февраль 2021
6950Россиянинг Геленжик шаҳрида қурилаётган ва Президент Владимир Путинники экани иддао қилинган сарой кейинроқ россиялик миллиардерга тегишли экани маълум бўлди. Кўп ўтмай эса Путин Геленжикдаги саройга камида тўрт марта ташриф буюргани хусусида маълумотлар тарқалди.
Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари Владимир Путиннинг Геленжикдаги “сарой”га ташриф буюрган ёки буюрмаганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Песковнинг сўзларига кўра, Путин хусусий қурилиш майдончаларига бормайди.
“Йўқ. Мен ҳали ҳам билмайман. Аммо бошқа томондан, Президент қурилиш ишлари билан шуғулланмайди. У кўплаб қурилиш майдонларига ташриф буюради, аммо улар ижтимоий объектлар”, деган Кремль вакили журналистларнинг саволига жавобан.
Эслатиб ўтамиз, Россияда Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси ҳамда мухолифат етакчиси ҳисобланган ва айни вақтда панжара ортида бўлган Алексей Навальний “Путин учун сарой” номли йирик суриштирув фильмини эълон қилганди.
Сўнг, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Геленжикдаги ҳашаматли сарой ўзи ёки қариндошлариники эмаслигини маълум қилганди.
Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков эса, Геленжикдаги ҳашаматли уй бир ёки бир нечта ишбилармонга тегишли эканини айтган.
Кейинчалик, россиялик миллиардер Аркадий Ротенберг саройнинг бенефициари эканини маълум қилганди. Ротенберг ҳашаматли саройда юқори тоифали меҳмонхона ташкил қилишини айтганди.
LiveБарчаси