Путинники экани айтилган саройнинг асл хўжайини топилди
Олам
−
30 Январь 2021
40066Россия Президенти Владимир Путинга тегишли экани иддао қилиниши ортидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган Геленжик шаҳридаги ҳашаматли саройнинг асл хўжайини кимлиги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди.
Россиялик миллиардер Аркадий Ротенберг саройнинг бенефициари эканини маълум қилди. Бу ҳақда у Mash бош муҳаррири билан суҳбатда айтиб ўтган.
“Бу етарлича мураккаб объект, у ерда кўпгина кредиторлар бор эди. Мен унинг бенефициари бўлишга муваффақи бўлдим”, деган миллиардер.
Аркадий Ротенберг ҳашаматли саройда юқори тоифали меҳмонхона ташкил қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Россияда Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси ҳамда мухолифат етакчиси ҳисобланган ва айни вақтда панжара ортида бўлган Алексей Навальний “Путин учун сарой” номли йирик суриштирув фильмини эълон қилганди.
Сўнг, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Геленжикдаги ҳашаматли сарой ўзи ёки қариндошлариники эмаслигини маълум қилганди.
Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков эса, Геленжикдаги ҳашаматли уй бир ёки бир нечта ишбилармонга тегишли эканини айтган.
"Forbes" журнали маълумотига кўра, 2,8 млрд долларга тенг. У Путиннинг дўсти деб билинади. Аркадий Ротенберг SGM Group ва Mostotrest каби Россиядаги энг йирик қурилиш компанияларига эгалик қилади.
LiveБарчаси