“Путин саройи” қурилиши бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди
Олам
−
29 Январь 2021
15027Россия ва хорижий давлатларда катта қизиқиш уйғотган, Владимир Путинга тегишли экани иддао қилинган Геленжикдаги сарой ҳақида ижтимоий тармоқларда янги репортаж тарқалди. Уни Mash Telegram канали эълон қилди.
Mash`нинг Геленжикдаги саройнинг қурилиш майдонидан тайёрлаган репортажидан маълум бўлишича, бино қурилишнинг дастлабки босқичида. Бу ҳолатда у "битта катта бетон"га ўхшатилган.
"Саройга келганлар дарвозаси йўқ кириш жойининг гувоҳи бўлади. Ҳеч қандай подшоҳ бургутининг нусхаси йўқ. Жойни тасвирлаш жуда оддий, у битта катта бетон", дейилган репортажда.
Оммавий ахборот воситалари шунингдек, у ерда фақатгина ишчилар борлигини аниқлаган.
Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сарой қурилиши беш-олти йил ичида якунланади.
Россия ОАВ Mash ижодкорлари қандай қилиб Геленжикдаги саройнинг қурилиш майдонига бора олганидан ҳайратда эканини яширмаяпти. Аммо бунинг жавоби номаълумлигича қолмоқда.
Маълумот учун, Россияда Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси ҳамда мухолифат етакчиси ҳисобланган ва айни вақтда панжара ортида бўлган Алексей Навальний “Путин учун сарой” номли йирик суриштирув фильмини эълон қилганди.
Сўнг, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Геленжикдаги ҳашаматли сарой ўзи ёки қариндошлариники эмаслигини маълум қилганди.
Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков эса, Геленжикдаги ҳашаматли уй бир ёки бир нечта ишбилармонга тегишли эканини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь