Кремль Путинники деб айтилган сарой кимники эканини очиқлади

Олам 34836
image

Мухолифатчи Алексей Навальнийнинг “Путин учун сарой” фильмида тасвирланган Геленжикдаги ҳашаматли уй бир ёки бир нечта ишбилармонга тегишли. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтган. 

"Дарҳақиқат, бу катта иншоот, буни Геленжикда яхши билишади. Бир ёки бир нечта тадбиркорлар ушбу объектга бевосита ёки билвосита эгалик қилади", деган Кремль вакили. 

Шу билан бирга, Песков ушбу уй эгаларининг исмларини ошкор қилишга ҳаққи йўқлигини таъкидлаган.

Матбуот котиби ушбу сирни очиш тўғри иш бўлмаслигини айтган. 

Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Геленжикдаги ҳашаматли сарой ўзи ёки қариндошлариники эмаслигини маълум қилганди. 

Маълумот учун, Россияда Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси ҳамда мухолифат етакчиси ҳисобланган ва айни вақтда панжара ортида бўлган Алексей Навальний “Путин учун сарой” номли йирик суриштирув фильмини эълон қилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1752
Рейтинг: 3
Теглар
t
×