Кремль АҚШ ва НАТОнинг рад жавобини қандай қабул қилди?
Олам
−
28 Январь 2022
14545Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларига АҚШнинг жавобидан кейин муносабатларда ижобий ўзгаришлардан умид қилиб бўлмайди. Кремль вакили, Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Дмитрий Песков кеча, 27 январь куни журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг баёнотларига ишора қилди.
“Россия Федерацияси томонидан илгари сурилган асосий хавотирларни рад этиш ҳақида аниқ сўз юритишди. Бундан келиб чиққан ҳолда, табиийки, оптимизм учун кўп сабаблар йўқ”, деган Кремль вакили.
Шу билан бирга, у АҚШнинг Россия Федерацияси таклифларига муносабати бўйича “ҳар қандай концептуал баҳо беришдан” ўзини тийган.
Песков АҚШ жавобида томонлар ўртасида муроса қилиш учун имкон борми деган саволга ҳам жавоб беришдан чекинган.
“Кеча [АҚШ ва НАТОдаги] ҳамкасбларимизнинг уларга топширилган ҳужжатлар лойиҳаларида кўрсатилган асосий йўналишлар нуқтаи назаридан айтган сўзлардан шуниси аниқ бўлдики, бизнинг мулоҳазаларимиз инобатга олинди ёки хавотирларимизни ҳисобга олишлари мумкин деб бўлмайди”, деган Песков.
Матбуот котибининг қўшимча қилишича, Кремль АҚШ ва НАТОнинг жавобларига изоҳ беришга шошилмайди, уларни таҳлил қилиш учун вақт керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь