Коронавирус юқтирганлар сони 21 нафарга ошди
Жамият
−
13 Май 2020
91842020 йил 13 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2568 (+21) нафарни ташкил қилмоқда. Янгидан касалланиш ҳолатларининг 15 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 6 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Айни пайтда мамлакатда даволанаётган 518 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда. Шифокорлар томонидан барча беморларга стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 2040 нафари соғайган ва 10 нафари вафот этган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь