Коронавирусдан соғайганлар вирус ташувчи бўлиб қолиши мумкинми?

Саломатлик

image

Сўнгги кунларда коронавирусдан соғайганлар вирус ташувчи бўлиб қолиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлмоқда. Ушбу маълумотлар ҳақидаги саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди.

Коронавирус касаллигидан соғайгандан кейин вирус ташувчи бўлиб қолиши мумкинми?

"Мумкин. Аммо бу қанча вақт давом этиши ҳозирча номаълум.

Вирусларга қарши организмда антителалар ишлаб чиқарилади. Агар антителалар вақт ўтиши билан ўзгармайдиган ва организмда узоқ вақт сақланиб турадиган антителалар устида ишлаб чиқарилса, унда иммунитет умрбод сақланиши мумкин. Соғайган одамларда мавжуд вируснинг қолдиқлари, баъзан мусбат натижа бериши мумкин", дейди Отабеков.

Хорижда коронавируснинг давоси топилгани ҳақидаги гаплар ростми?

Вакцина яратилади, албатта. Аммо бу узоқ жараён. Агар ҳозир бутун дунё имкониятларни бошқа вакциналарни яратишдан коронавирус учун вакцинани яратишга ўтказса ҳам керакли миқдордаги дозани ишлаб чиқаришга 1,5-2 йил керак, дейди Отабеков.

Коронавирус инфекцияси бўйича дунёдаги эпидемик вазият ҳақидаги кундалик маълумотлар ҳаққонийми?

Ҳаққоний. Кундалик маълумотлар Американинг Жон Хопкинс университетидан олинади. Ушбу университет маълумотлари аниқ тадқиқотларга асосланган, дейди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 3261 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача беморларнинг 2607 нафари соғайган ва 13 нафари вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

387

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг