Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 2600 нафардан ошди
Жамият
−
25 Май 2020
5571Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 25 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 8 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 11 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 2 нафар, жами 21 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 7 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги эса 20 ёшда. Беморлардан 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, Андижон ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 1 нафари Шаржа – Тошкент йўналишида чартер рейс орқали, 2 нафари Россиядан, яна 2 нафари Қозоғистондан, 1 нафари Тожикистондан юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтириб олган.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 57 ёшда, ёши кичиги эса 25 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятларидан 2 нафардан, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд вилоятлари, Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасидан 1 нафардан. Улардан 6 нафари Россиядан, 2 нафари Қозоғистондан, 1 нафари эса Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтириб олишган.
Шунингдек, 3-сонли туғруқ мажмуасидан тузалган 2 нафар аёл эса (27 ёшли ва 24 ёшли) Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 919 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 940 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 362 нафарни ташкил этмоқда. Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 42 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб жами соғайганлар 2607 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача 3180 кишида коронавирус аниқланган. Бугунгача беморларнинг 13 нафари вафот этган.
LiveБарчаси