Коронавирус билан боғлиқ ҳолат жуда мураккаблашади - ЖССТ раҳбари
Олам
−
24 Октябрь 2020
14248
Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ дунёдаги вазият яқин ойлар ичида жуда мураккаблашади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилган.
"Биз пандемиянинг жуда муҳим чорраҳасида турибмиз, айниқса, шимолий яримшарда. Кейинги бир неча ой жуда оғир бўлади, баъзи мамлакатлар хавфли траекторияда турибди", дея огоҳлантирган Гебрейесус.
Унинг айтишича, кўплаб давлатларда касалланиш ҳолатларининг кескин ошиши кузатилган. Бу эса яқин вақт ичида соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурсларнинг тугаб қолиш хавфини юзага келтиради.
ЖССТ раҳбари дунё мамлакатлари раҳбарларини шошилинч чоралар кўришга ва ўлим даражаси, касалланиш тезлиги ошишининг олдини олишга чақирган. У шунингдек, мактабларни ёпиш ҳақида ҳам алоҳида таъкидлаган.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 42 миллион 489 минг 901 тани ташкил этиб турибди. 1 миллион 149 минг 229 киши вафот этган. 31 миллион 427 минг 9 нафар бемор эса соғайиб кетган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь