Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати августгача узайтирилди

Жамият

image

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати 1 августгача узайтирилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун, 15 июль куни ўтказилаётган ялпи мажлисида қарор қабул қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Шириновнинг маълум қилишича, қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига чиқарилгач, 85 мингга яқин таклифлар келиб тушган.

Депутатнинг сўзлариг кўра, таклифлар мазмунан Ўзбекистон – ижтимоий давлат тамойилини мустаҳкамлашга, ислоҳотларда инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлашга, хусусий мулк дахлсизлиги ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқи кафолатини кучайтиришга, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражада кўтаришга ҳамда давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштиришга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июнь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Қонунчилик палатасида шунингдек, қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. 

Бундан ташқари, ўтказилган умумхалқ муҳокамаси натижасига кўра, тайёрланган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиши маълумот учун қабул қилинган.

Бироқ июль ойи бошида Қорақалпоғистонда юз берган намойишлар сабаб Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаси тугаш муддати – 5 июлдан 15 июлгача узайтирилилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Конституция

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг