Қорақалпоғистон эффекти: Конституция муҳокамаси яна 10 кунга узайтирилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий қонуни лойиҳасининг муҳокамаси тугаш муддати – 5 июлдан 15 июлгача узайтирилади. Ушбу таклиф бугун, 4 июль куни бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида билдирилди.

Унга кўра, Олий Мажлиснинг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамасини ўтказиш муддатини яна 10 кунга, яъни жорий йилнинг 15 июлигача узайтиришни таклиф қилди. 

“Умумхалқ муҳокамасида билдирилган талаб ва истаклардан келиб чиқиб, Конституциянинг 70, 71, 72, 74, 75-моддалирини ўзгаришсиз қолдириб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш ҳақидаги фикрларни эътиборга олишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Бу эса ўз навбатдаги Конституциявий қонун лойиҳасини халқимиз билан яна бир бор атрофлича муҳокамалардан ўтказиш, берилган таклиф ва мулоҳазаларнинг барчасини тизимли равишда таҳлил қилиш имкониятини беради”, дейди Ширинов. 

Билдирилган таклиф депутатлар муҳокамасидан ўтди ва қарор қабул қилинди. Шу асосда қонун лойиҳаси муҳокамаси яна 10 кун муддатга, 15 июлгача узайтирилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг