КХШТдан чиқиш оқибатлари давлат сири ҳисобланади – Арманистон 

Олам

image
Пашинян Арманистоннинг КХШТдаги иштироки нега музлатилганини тушунтирди  north_east

Пашинян Арманистоннинг КХШТдаги иштироки нега музлатилганини тушунтирди 

Арманистон ҳали Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан (КХШТ) чиқмаган, ташкилотдан чиқишнинг эҳтимолий оқибатлари эса давлат сири ҳисобланади. Бу ҳақда республика Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Эдвард Асрян брифингда маълум қилди.

“Биз ҳали КХШТни тарк этганимиз йўқ, саволингизнинг давоми сирни ўз ичига олади”, деган у журналистнинг КХШТдан чиқишнинг эҳтимолий оқибатлари ҳақидаги саволига жавоб берар экан.

Шунингдек, Асрян Россия қурол-яроғ етказиб берилишига изоҳ беришдан бош тортди ва бу жараён ҳам давлат сири эканини таъкидлади.

Қайд этиш жоизки, сўнгги пайтларда Арманистон расмийлари Россия ҳақида бир неча бор танқидий баёнотлар билан чиқди, Ереван баъзи интеграция форматларидаги учрашувларни ўтказиб юборди. Хусусан, мамлакат бош вазири Никол Пашинян Минскдаги КХШТ саммитида иштирок этмади, шунингдек, республика ушбу ташкилотдаги иштирокини тўхтатганини маълум қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ереваннинг КХШТ тадбирларидаги иштироки динамикаси пасайганини, бу дўст арман халқи манфаатларига жавоб бермаслигини таъкидлади. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Москва Еревандан мажбуриятларни бажариш ва қўшма интеграция тузилмаларида, жумладан КХШТда иштирок этиш бўйича жавоб олишга умид қилмоқда. Шу билан бирга, Ереваннинг Россия Федерацияси билан яқинлашиш бўйича дастлаб қабул қилинган курснинг хато бўлгани ҳақидаги баёнотлари икки томонлама муносабатларни жиддий қайта кўриб чиқишга олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арманистон парламенти спикери Ален Симонян мамлакат Европа Иттифоқи билан муносабатларни чуқурлаштиришга ва ЕИ аъзолигига номзод бўлишга тайёр эканини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг