Арманистон Европа Иттифоқига қўшилмоқчи
Олам
−
01 Март
5937Арманистон Европа Иттифоқи билан муносабатларни чуқурлаштиришга ва ЕИ аъзолигига номзод бўлишга тайёр. Бу ҳақда республика парламенти спикери Ален Симонян маълум қилди.
“Бизнинг ҳаракатларимиз шуни кўрсатадики, бизда аллақачон Европа Иттифоқига аъзо бўлган кўплаб ҳамкор давлатларга қараганда демократия бўйича яхши натижалар мавжуд. Буни биз айтмаяпмиз, Европа Иттифоқидаги ҳамкорларимиз айтмоқда. Менимча, биз шу йўналишда ўйлашимиз керак. Лекин мен шошмоқчи эмасман. Давлат масаласида кескин қадамлар қўйиш яхши эмас”, дейди Симонян.
Унинг айтишича, Арманистон ўзини тўла хавфсизлик билан таъминлайдиган йўналишда ҳаракат қилади.
“Бугун демократик мамлакат бўлиш бизнинг энг катта хавфсизлик тармоғимиздир”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош вазир Никол Пашинян Арманистон КХШТдаги фаолиятини тўхтатиб қўйганини маълум қилганди. Европарламент эса Европа Иттифоқини Озарбайжонга қарши санкциялар киритишга чақирди.
LiveБарчаси