Пашинян Арманистоннинг КХШТдаги иштироки нега музлатилганини тушунтирди 

Олам

image

Арманистоннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) билан муносабатларини амалда музлатиб қўйиши Арманистоннинг КХШТда доимий вакили йўқлигини англатади. Бу ҳақда парламент соати чоғида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян маълум қилди.

“Мана бир йилдан бери КХШТда доимий вакилимиз йўқ. Биз КХШТ тадбирларида анчадан бери юқори савияда қатнашмадик. КХШТда қарор қабул қилишда консенсус тамойили мавжуд, бироқ биз унда оддий сабабга кўра иштирок этмаяпмиз, чунки бизда нима учун иштирок этишимиз керак деган саволга жавобимиз йўқ”, деган Пашинян Арманистоннинг ташкилотдаги иштирокини музлатиш нимани англатади, деган саволга жавоб берар экан.

Унга кўра, агар ташкилот ўз мажбуриятларини бажармаса, Ереван КХШТга аъзоликни қонуний равишда музлатиб қўяди. 

"Биз ҳозир де-факто фаолиятимизни музлатиб қўйган бўлсак, агар муаммолар ҳал этилмаса, буни де-юре қиламиз", дейди Бош вазир.

Пашиняннинг сўзларига кўра, Ереваннинг ташкилот олдидаги асосий саволи – бу КХШТнинг Арманистондаги жавобгарлик соҳаси нимада экани. 

“Биз КХШТга савол бердик ва шу кунгача жавоб олмадик. Бу саволга жавоб йўқлиги эса, бизнингча, Арманистон Республикасининг миллий хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигига таҳдид солмоқда”, дея таъкидлайди у.

Эслатиб ўтамиз, Пашинян 23 февраль куни Арманистоннинг КХШТдаги иштироки музлатилганини эълон қилганди. Арманистон Бош вазирининг сўзларига кўра, Коллектив хавфсизлик шартномаси Ереванга нисбатан, айниқса, 2021-2022 йилларда ўз вазифасини амалга оширилмаган ва мамлакат буни эътибордан четда қолдиролмайди. Шу муносабат билан Арманистоннинг келишувдаги иштироки тўхтатилди. КХШТ котибиятининг маълум қилишича, ташкилот Арманистон иштирокининг тўхтатилгани тўғрисида билдиришнома олмаган. Котибият гап ташкилот тадбирларида қатнашмаслик ҳақида кетаётганини тан олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Арманистон КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг