Пашинян Жапаровни Қозоғистон Президенти деб атади
Олам
−
12:26 2642 2 дақиқа
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян жорий йилнинг 17 октябрь куни COP-17 иқлим конференциясида иштирок этиш учун Ереванга борган Садир Жапаровни Қозоғистон Президенти деб атади. Бунинг ортидан Давлат протоколи хизмати раҳбари Гагик Ваноян ишдан ҳайдалди. Бу ҳақда “Спутник Арманистон” хабар берди.
Қайд этилишича, Пашинян Ереванга COP-17 иқлим конференциясида иштирок этиш учун борган Садир Жапаровни таништирар экан, матбуотга берган баёнотида уни бир неча бор Қозоғистон Президенти деб атаган. Баъзи маълумотларга кўра, Бош вазир нутқининг матнида босма хатолик бўлган, шу сабабли тадбирдан сўнг Пашинян содир бўлган воқеадан норозилигини билдирган ва Гагик Ваноянни ишдан бўшатган.
Пашинян буни протокол хизмати раҳбарининг камчилиги деб ҳисоблаб, уни вазифасидан озод этган. Арманистон ҳукуматида Бош вазирнинг Гагик Ваноянни лавозимидан озод этиш ҳақидаги қарори ҳайрат ва муайян тарангликни келтириб чиқарган.
“Манбалар Ваноянни фаол ва ўз ишига масъулият билан ёндашадиган инсон сифатида тавсифламоқда ҳамда бундай хатолик сабабли лавозимдан озод қилиш қарори ҳамма учун умуман кутилмаган ҳолат бўлганини қайд этмоқда”, деб ёзади нашр.
Ваноян ушбу лавозимни 2022 йилнинг декабридан бери эгаллаб келаётган эди. Бундан ташқари, у Арманистон Гимнастика федерацияси президенти лавозимида ҳам фаолият юритади.
Live
БарчасиРубионинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
16 Октябрь