Арманистон парламентида депутатлар яна муштлашиб кетди (видео)
Олам
−
13:16 538 2 дақиқа
Бугун, 29 октябрь куни Арманистон Миллий мажлисида бўлиб ўтган мажлисда ҳукмрон “Фуқаролик шартномаси” партияси ва мухолифатдаги “Кучли Арманистон” фракцияси депутатлари ўртасида оммавий мушталашув содир бўлди. Оқибатда парламент мажлисини тўхтатишга тўғри келди. Бу ҳақда “Sputnik Арманистон” хабар берди.
Қайд этилишича, низо Ҳисоб палатаси аъзолигига номзод муҳокамаси чоғида келиб чиққан. Ҳукмрон партия депутати Тарон Чахоян мухолифат фракцияси раҳбари Нарек Карапетяннинг оиласини кескин танқид қилган. Хусусан, Карапетяннинг жияни томонидан аввалроқ аёллар эҳтиёжларини қондириш учун алоҳида вазирлик ташкил этишни таклиф қилган шов-шувли баёнотини эслатиб ўтган.
Бунга жавобан Нарек Карапетян ўз жойидан эътирозлар билдира бошлаган, шундан сўнг минбар томон юриш қилган. Депутатлар ўртасида даҳанаки жанг бошланган ва у тезда мушталашувга айланиб кетган. Жанжалга бошқа депутатлар ҳам қўшилган.
Низо давомида Тарон Чахоян ва мухолифат депутати Гарник Давтян бир-бирларига зарбалар беришни бошлаган. Мажлиснинг бошқа иштирокчилари урушаётганларни ажратишга уринган. Мажлисда раислик қилаётган парламент вице-спикери Рубен Рубинян дастлаб ҳаммасига барча гувоҳ бўлиши кераклигини айтиб, танаффус эълон қилишдан бош тортган.
Бироқ мушталашув оммавий тус олганидан сўнг мажлис мажбуран тўхтатилган. Залга хавфсизлик хизмати ходимлари чақирилган. Арманистон ОАВларининг маълумотларига кўра, жанжал оқибатида бир қанча депутатлар жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон парламенти йиғилиши “Фуқаролик шартномаси” депутати Тарон Чахоян томонидан Бутун арманлар католикоси Гарегин II шаънига айтилган айбловлардан сўнг навбатдаги маротаба тўхтатилганди.
Live
Барчаси27 Октябрь