КХДР Жанубий Кореяга яна ахлатли шарлар учирди
Олам
−
18 Ноябрь 2024 4109 1 дақиқа
Бугун, 18 ноябрь куни эрталаб Шимолий Корея уч ҳафталик танаффусдан сўнг Жанубий Кореяга 40 га яқин ахлат шарларини учирди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Ахлат шарларининг қарийб ярми Сеул ва Марказий Кёнгидо вилоятига қулаб тушган.
Хабарда, шунингдек, шарларда Жанубий Кореяни танқид қилувчи варақалар бўлгани ва хавфли воситалар бўлмагани айтилган.
Сеулнинг таъкидлашича, Шимолий Корея ахлат шарларини учиришда чегарани кесиб ўтган.
“Ҳарбийларимизнинг сабр-тоқатини синаманг”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ КХДРдан юборилган чиқинди шарларидан бири Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги Президентлик мажмуаси устида ҳавода ёрилиб кетганди.
Муҳаммад Ҳодиев
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март