Сеулдаги Президент мажмуи устига Шимолий Корея чиқиндиси солинган шар қулади
Олам
−
24 Октябрь
4446КХДРдан юборилган чиқинди шарларидан бири Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги Президентлик мажмуаси устида ҳавода ёрилиб кетди. Бу ҳақда Жанубий Корея армиясига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.
КХДРдан яна чиқинди шарлар учирилган. Жанубий Корея Президентининг Хавфсизлик хизмати Шимолий Кореядан учирилган ҳаво шарларидан бири Жанубий Корея Президенти мажмуи устидан ёрилиб кетгани, ҳаво шарининг қолдиқлари эса бинога тушгани ҳақида хабар берган.
Билдирилишича, чиқинди Жанубий Корея Бош штаби координациясида йиғилган ва унда хавфли моддалар бўлмаган.
Қайд этиш жоиз, икки Корея ўртасидаги таранглик бир неча ойдан бери давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Жанубий Корея билан чегарадаги қўшинларини жанговар ҳолатга келтирмоқчилиги ҳақида маълумот берганди. Бироз вақт ўтиб Шимолий Корея Жанубни пойтахт Пхеньян устидан дронлар учиришда айблаб, икки давлат орасидаги чегарани портлатишга тайёрланаётганлигини эълон қилганди. Кейинчалик Шимолий Корея Жанубий Кореяга олиб борувчи ғарбий ва шарқий чегарадаги иккита автомагистраль участкаларини портлатиб юборди. Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР томонидан иккита мамлакатлараро йўл участкаларининг портлатилишига ўқ узиб жавоб берди.
LiveБарчаси