КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи икки йўлни портлатиб юборди
Олам
−
15 Октябрь 2024 10227 1 дақиқа
Шимолий Корея Жанубий Кореяга олиб борувчи ғарбий ва шарқий чегарадаги иккита автомагистраль участкаларини портлатиб юборди. Бу ҳақда Корея Республикаси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб, “Yonhap” хабар берди.
“Шимолий Корея Кёнги ва Донгхе йўлларининг ҳарбий чегара чизиғидан шимолдаги қисмларини портлатиб юборди”, дейилади қўмита баёнотида.
Ҳарбийларнинг қўшимча қилишича, улар нима бўлаётганини кузатиб туришган ва кузатувни кучайтирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалига КХДР Жанубий Корея билан транспорт алоқасини бутунлай тўхтатганди. Ундан кейин Жанубий Корея билан чегара бўйлаб ўтадиган йўлларни портлатишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар қилинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь