КХДР Жанубий Корея билан чегарани портлатмоқчи – Сеул
Олам
−
14 Октябрь
5834Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегара бўйлаб ўтадиган йўлларни портлатишга тайёрланмоқда. Бу воқеа дронлар билан боғлиқ можаро фонида юз бермоқда, чунки Шимолий Корея Жанубни пойтахт Пхеньян устидан дронлар учиришда айбламоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Шимолий Корея қўшинлари ғарбий ва шарқий қирғоқлар яқинидаги чегара томонидаги йўлларда ишлаган. Жанубий Корея ҳарбийларининг баёнотига кўра, мазкур амалиёт йўлларни портлатишга тайёргарлик бўлиши мумкин ва бу ҳатто бугун, 14 октябрь куни содир бўлиши эҳтимоли бор.
Аввалроқ КХДР Жанубий Кореяни Пхеньянга қарши катта миқдорда анти-Шимолий Корея варақларини тарқатган дронларни юборишда айблаб, бу ҳаракатни ҳарбий провокация деб атаган эди.
Жанубий Корея қўшма штаблари матбуот котиби Ли Сонг-Жун бугун, 14 октябрь куни Жанубий Корея ҳарбийлари ёки фуқаролари дронлар учиргани ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортди. Унинг сўзларига кўра, Жанубий Корея Шимолий Корея айбловларига жавоб беришдан бош тортиши Пхеньяннинг ўз провокациялари учун баҳона яратиш тактикасидан четда қолиш учун.
Шимолий Корея, шунингдек, агар Жанубий Корея дронлари яна Пхеньян осмонида учирилса, “қўрқинчли фалокат” юз бериши ҳақида огоҳлантирган.
Маълумот учун, КХДР ва Жанубий Корея техник жиҳатдан ҳали ҳам уруш ҳолатида. Улар ўртасидаги 1950-53 йиллардаги Корея уруши сулҳ билан якунланган, лекин тинчлик шартномаси имзоланмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада КХДР армияси Жанубий Корея билан боғланган автомобиль ва темирйўлларни бутунлай тўсиб қўйишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь