Жанубий Корея КХДР томонидан чегарадаги йўллар портлатилишига ўқ узиб жавоб берди

Олам

image

Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР томонидан иккита мамлакатлараро йўл участкаларининг портлатилишига ўқ узиб жавоб берди. Бу ҳақда Жанубий Корея Қуролли кучлари бирлашган штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, “Yonhap” хабар берди.

Нашрга кўра, ўқ отилиши оқибатида ҳарбийлар зарар кўрмаган. Улар икки мамлакатни ажратиб турувчи демилитаризацияланган зона сифатида хизмат қилувчи ҳарбий демаркация чизиғининг жанубий қисмида ўқ узган. Сеул Пхеньяннинг йўлларни портлатиш ҳаракатини кескин қоралаб, бу давлатлараро келишувни бузишини маълум қилган.

Маълумот учун, Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида автомобиль ва темирйўллар мавжуд бўлиб, улар илгари икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг рамзи сифатида кўрилган. Бироқ сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасида муносабат кескинлашмоқда. Хусусан, 2023 йил охирида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Кореянинг асосий душман мақомини Конституцияда мустаҳкамлашни талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея Жанубий Кореяга олиб борувчи ғарбий ва шарқий чегарадаги иккита автомагистраль участкаларини портлатиб юборгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Жанубий Корея КХДР

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг